Шимолий Корея Америкага ракета ҳужуми қилиш билан таҳдид қилди
(last modified Sat, 08 Jul 2017 13:06:43 GMT )
июл 08, 2017 18:06 Asia/Tashkent
  • Шимолий Корея Америкага ракета ҳужуми қилиш билан таҳдид қилди
    Шимолий Корея Америкага ракета ҳужуми қилиш билан таҳдид қилди

Американинг янги босимларига жавобан, Шимолий Корея АҚШга қарши ракета ҳужумини амалга ошириш билан таҳдид қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп, Япония бош вазири ва Жанубий Корея президенти келгусида Шимолий Корея томонидан эҳтимолий ҳужумларга жавобан уч томонлама альянсни мустаҳкамлаш бўйича келишиб олишди. 

"Уч сиёсатчи Шимолий Корея томонидан бўлиши мумкин ҳар қандай ҳужумларга қарши туриш бўйича ҳаракатларни қатъийлаштириш, эҳтимолий ҳужумларга жавоб беришга тайёр туриш бўйича альянсни мустаҳкамлашга келишиб олишди. Улар Шимолий Корея томонидан туғиладиган таҳдидга қарши уч томонлама ҳамкорликни давом эттиришади. Президент Трамп Қўшма штатлар Корея Республикаси ва Японияни ўзининг бор имконияти билан ҳимоя қилишини тасдиқлади", дейилган хабарда. 

4 июль, сешанба куни Шимолий Корея марказий телевидениеси биринчи минтақалараро «Хвасон-14» баллистик ракетасининг синови муваффақиятли ўтганини маълум қилди. 5 июль куни эса БМТ Хавфсизлик кенгаши Корея ярим оролидаги вазият юзасида фавқулодда йиғилиш ўтказган эди. Унда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Пхеньянга қарши куч ишлатиш борасида таҳдид қилган, шунингдек, мамлакатга қарши санкциялар бўйича резолюция тайёрланиши ҳақида хабар берган. 

Ёрлиқ