Россиянинг Европа бозоридаги газ экспорти нарх жиҳатидан АҚШга нисбатан анча яхши ва муносибдир
Владимир Путин мухбирлар олдидаги чиқишида шундай айтдики, Америка давлати Россиянинг жаҳон бозоридаги газ экспортидаги улушини имкон қадар йўқ қилишга ҳааркат қилади
Россия президенти Американинг Европа газ бозорида русларга қарши сайъ-ҳаракатларига муносабат билдириб шундай таъкидлаб ўтдики, Россиянинг Европа бозоридаги газ экспорти нарх жиҳатидан АҚШга нисбатан анча яхши ва муносибдир.
Кремл матбуот идорасининг интернет тармоғи тарқатган хабарга кўра, Россия президенти Владимир Путин мухбирлар олдидаги чиқишида шундай айтдики, Америка давлати Россиянинг жаҳон бозоридаги газ экспортидаги улушини имкон қадар йўқ қилишга ҳааркат қилади. Ваҳоланки, Американинг европа бозорларидаги сиқилган газ баҳоси, Россиянинг экспорт қилган газидан кўра анча юқоридир.
Владимир Путин Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трампнинг Ҳамбургда ўтказилган катта йигирмалик етакчиларининг саммити доирасида, Вашингтоннинг иқтисодий соҳада адолат ва эркин рақобатни ҳимоя қилишга доир баёнотига ишора қилиб шундай айтдики, Москва ҳам сиёсий саъй-ҳаракатлар билан бир қаторда шу каби рақобатлар амалга тошса бундай ёндашувларни ҳимоя қилади.