АҚШда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради, қурбонлар кўп
https://parstoday.ir/uz/news/world-i20766-АҚШда_ҳарбий_самолёт_ҳалокатга_учради_қурбонлар_кўп
Американинг Миссисипи штатида ҳарбий самолёт ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида камида ўн олти киши ҳаётдан кўз юмган
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
июл 11, 2017 17:06 Asia/Tashkent
  • АҚШда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради, қурбонлар кўп
    АҚШда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради, қурбонлар кўп

Американинг Миссисипи штатида ҳарбий самолёт ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида камида ўн олти киши ҳаётдан кўз юмган

АҚШнинг Миссисипи штатида ҳарбий самолёт ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида камида 16 киши ҳаётдан кўз юмган. 

Бу ҳақда Франция ахборот агентлиги хабар берди. Расмий шахслар ҳодисага нима сабаб бўлгани борасида ҳозирча маълумот беришгани йўқ. Лекин, Америка мудофаа вазирлиги ушбу ҳарбий самолётнинг ҳалокатга учраганини тасдиқлади. 

Хабарларга кўра, самолёт Мемфисдан парвоз қилган. Аввалроқ, Миссисипи штатида C-130 ҳарбий-транспорт самолёти ерга қулаши оқибатида ёниб кетган эди.