Нато ташкилотининг бош котиби Украинага сафар қилди
(last modified Wed, 12 Jul 2017 08:06:27 GMT )
июл 12, 2017 13:06 Asia/Tashkent

Столтенберг Украина шарқида оташкесимни тўхтатишни поймол этилишига ишора этиш ҳамда Россия ва Украина ўртасида тинчликни барқарор этишнинг ягона йўли унвонида Минск шартномасини таъкидлаш зимнида, Россия Украинадан ўзининг минглаб нафар ҳарбийларини чиқариши ва террористларни қуллаб -қувватлашдан қул тортиши лозим деб иддао қилди.

Нато ташкилотининг бош котиби бундай ҳол билан кибер ҳужумлар билан қарши кўраш олиб бориш ва ушбу ҳужумлар пардасининг  орқа томонида тўрган омилларни аниқлаш учун Украинани янги тажҳизотлар билан таъминлашни таъкидлади. Нато ташкилоти бош котибининг Киевга қилган сафари ва Украинанинг етакчи расмийлари билан ўтказган музокаралари ҳақиқатан ҳам Украинанинг ғарбликларга мойиллик зоҳир этувчи давлатини қуллаб-қувватлаш ва уларни ҳимоят этишни яна бир маротаба таъкидлаш мақсадида амалга оширилди. Украинанинг Нато ташкилотига қўшилиши учун ушбу мамлакат парламентининг ижобий овоз беришидан кейин Петра Порошенко пайшанба куни июль ойининг олтинчисида Нато ташкилотига қўшилиш учун Украина сайъ-ҳаракатининг бошланиши ҳақидаги қонунни имзолади.

У бундан кейин давлат сиёсатининг асосий мақсади унвонида Украинанинг Нато ташкилотига аъзо бўлиши учун сайъ-ҳаракатлар бошланди деб эълон қилди.   

Украина президенти Нато ташкилотига аъзо бўлиш мақсадида ушбу мамлакат мудофаа ва хавфсизлик тизимига қайта ислоҳот киритиш учун сайъ-ҳаракат қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олди. Бунга қарамасдан Украинанинг Нато ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини тезлаштириш учун кўп шак-шубҳалар мавжуддир.  Бир томондан Киев ҳозирги кунгача ҳуқуқий, иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий соҳаларда Нато ташкилотининг истак-хоҳишларида бўлган меёрларни касб эта олгани йўқ.  

Украинанинг Нато ташкилотида  намояндалар ҳайатининг собиқ раиси Борис Тарасюк бу ҳақда шундай фикр билдиради: “Нато ташкилотига аъзо бўлиш учун бу монеаларни бартараф этиш мақсадида биз жиддий сайъ-ҳаракат қилишимиз ва суд-прокуратура системасини ўзгартириш ҳамда молиявий фасодлик билан қарши кўраш олиб бориш заминасида ислоҳотлар киритишимиз лозимдир. ”

У Украинанинг Нато ташкилотига қўшилишида монеа яратадиган бошқа омилни бу ўлканинг шарқий минтақаларида ажралиш тарафдори бўлган жангарачилар билан бўлаётган тўқнашувлар ҳамда Қрим ярим ороли масаласи юзасидан Россия билан вужудга келган тортишувлар деб билди. Аммо бошқа томондан Россия Украинанинг энг яқин қўшни мамлакати унвонида ушбу масала амалда татбиқ этилишининг энг асосий мухолифи ҳисобланади. Руслар Нато ташкилоти ўзлари учун қўшни мамлакатлар, яъни яқин хорижда қарор олган мамлакатлар айниқса Украинада жой олишини Маскванинг қизил чизиқини босиб ўтиш ва Россиянинг миллий хавфсизлиги хавф-хатарга юзмаюз бўлиш сабаби деб билишади.

Ҳақиқатан ҳам Масква расмийлари кўп ҳолатларда Нато ташкилоти ва Украинанинг янада яқинроқ бўлиш учун ўзаро сайъ-ҳаракати ва ниҳоят ҳарбий ушбу ташкилотга Украинанинг аъзо бўлишини Европа хавфсизлигига хилоф деб эълон қилишган. Виктор Порошенконинг президентлик даврида Украинанинг ғарб мамлакатларига мойилик зоҳир этувчи давлат томонидан 21 асрнинг биринчи ун йиллигида Украинанинг Нато ташкилотига аъзо бўлиш масаласи биринчи маротаба вужудга келганида бу масалага мухолифат қилди ва бу мамлакатнинг Нато ташкилотига аъзо бўлишини Россиянинг миллий хавфсизлиги учун жиддий хатар унвонида деб талқин этди. Милодий 2014 йилда Петра Порошенко раҳбарлигида Украинада ғарбга мойиллик зоҳир этадиган давлатнинг яна қудрат бошига келиши ва Украинанинг шарқий минтақаларида ички урушнинг вужудга келишидан кейин яна бир маротаба Киевнинг расмийлари Маскванинг таҳдидлари баробарида хавфсизликни кафолат берадиган томон унвонида Нато ташкилотига аъзо бўлиш пайига тушди. Шундай қилиб Россиянинг яқин хорижида жойлашган ушбу мамлакатнинг Нато ташкилотига аъзо бўлиши билан Маскванинг мухолифат қилиши жиддий масаладир ва Масква давлати ҳеч қачон бундай масалани қабул қилмайди. Бу монеаларга қарамасдан Украинанинг ғарб мамлакатларига мойиллик зоҳир этувчи давлати Франция, Британия ва Америка каби Нато ташкилотига аъзо бўлган муҳим бошқа мамлакатларнинг назарини эътиборга олиб бу заминада бўлган ўз мақсадларини амалда татбиқ этиш учун умидворлик қилмоқда. Шундай қилиб Киев давлати ҳатто агар Нато ташкилотига аъзо бўлиш учун ушбу ташкилотга аъзо бўлган мамлакатларнинг барчасини розий қила олса ҳам, аммо жуда жиддий монеа, яъни бу масалага нисбатан Россиянинг қатъий мухолифат қилиш масаласи ўз кучида боқий қолади. Айтиш мумкинким, бу масалада ғалаба қилишнинг имкони йўқ ёки ҳаддан ташқари жуда қийин ишдир.