НАТОнинг Руминиядаги ҳарбий машғулотлари давом этмоқда
(last modified Sun, 16 Jul 2017 13:12:43 GMT )
июл 16, 2017 18:12 Asia/Tashkent
  • НАТОнинг Руминиядаги ҳарбий машғулотлари давом этмоқда

Мазкур машғулотлар Руминия ҳудудидаги машқлар 20 дан ортиқ полигонларда бўлиб ўтади. Улар давомида жанговар техниканинг тезлик билан ҳаракатланиши, штаб машқлари, жанговар ўқ узишлар, сув оқимларидан ўтиш ва яраланганлар эвакуацияси ўтказилади.

Руминияда НАТОнинг "Тинчлик учун иштирок этиш лойиҳаси" деб номланган энг йирик ҳарбий машқлари бошланди.

Хабарга кўра, машқларда 23 давлатдан бўлган тахминан 25 минг ҳарбий хизматчи қатнашмоқда. Машқлар бир вақтнинг ўзида Руминия, Болгария ҳамда Венгрия ҳудудида ўтказилади. Ушбу машғулотларда НАТОнинг 500 ҳарбийси ва Украина, Арманистон, Хорватия мамлакатларининг ҳарбийлари ҳам қатнашмоқда. 

Тарқатилган маълумотларга кўра, Руминия ҳудудидаги машқлар 20 дан ортиқ полигонларда бўлиб ўтади. Улар давомида жанговар техниканинг тезлик билан ҳаракатланиши, штаб машқлари, жанговар ўқ узишлар, сув оқимларидан ўтиш ва яраланганлар эвакуацияси ўтказилади.

НАТОнинг "Тинчлик учун иштирок этиш лойиҳаси" деб номланган энг йирик ҳарбий машқлари 11-20 июль кунлари давомида бўлиб ўтади.

 

Ёрлиқ