Минскда коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши ўтказилди
(last modified Wed, 19 Jul 2017 08:30:09 GMT )
июл 19, 2017 13:30 Asia/Tashkent

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши душанба куни Белоруссия пойтахти Минск шаҳрида ўтказилди. Бу йиғилишда Россия, Араманистон, Белоруссия, Қирғизистон, Тожикистон ва Қазоқистон ташқи ишлар вазирлари иштирок этишди ва халқаро ва минтақавий муҳим мавзўлар ҳамда коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ер-ҳудудлари ва минтақаларининг вазъиятини таҳлил этишди.

Бу йиғилишда Россия, Араманистон, Белоруссия, Қирғизистон, Тожикистон ва Қазоқистон ташқи ишлар вазирлари иштирок этишди ва халқаро ва минтақавий муҳим мавзўлар ҳамда коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ер-ҳудудлари ва минтақаларининг вазъиятини таҳлил этишди.

Шунингдек ушбу йиғилишда  иштирок этган томонлар халқаро арсада ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлашди. Бу йиғилишда иштирок этган вазирлар вертуал фазонинг хавфсизлигини таъминлаш учун сайъ-ҳаракат қилиш ва ушбу арсада аъзо мамлакатларнинг ҳамкорлик қилиш заминасида келишувга келишди.

Мазкур хавфсизлик ташкилотнинг сиёсий маслаҳатлашув дастурлари 2017 йилнинг иккинчи ярими ва 2018 йилнинг биринчи ярмида ҳамда ушбу шартномага аъзо мамлакатларнинг ҳарбий ва технология бўйича ҳамкорликлар протоколига иловалар киритиш Минск йиғилишида имзоланган бошқа ҳужжатлар жумласидан эди.  Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ташқи ишлар вазирларининг имзоланган ҳужжатларига бир назар ташланса, ҳозирги пайтда аъзолар томонидан имзоланган мавзўлар катта аҳамиятни касб этишидан далолат беради. Айниқса, барча арсаларда жумладан ҳарбий ва хавфсизлик заминасида катта аҳамиятга эга бўлишини эътиборга олиб, вертуал фазода хавфсизлик масаласи мазкур ташкилотга аъзо мамлакатларнинг диққат-эътиборига қарор олди ва кибер ҳужумлар билан қарши кўраш олиб бориш ва вертуал фазо хавфсизлиги учун Россиянинг олиб бораётган кенг сайъ-ҳаракатларига эътибор қаратган ҳолда, шуни айтиш мумкинким, коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти доирасида янги сайъ-ҳаракат ва чора-тадбир кўришда Масква раҳбарлик қилишни ўз зиммасига олиши мумкин.

Масква бир неча йилдан бери Ғарб мамлакатлари томонидан вертуал фазода нуфуз топиш ва кибер ҳужумларига қарши кўраш олиб бориш ва хавфсизликка эга бўлган интернет тармоқларини ишга солишни ўз ишчи дастурига қарор берган. Ҳатто Россия президенти Владимир Путин кибер ҳужумлар қудратини замонавий қурол-яроқлардан ҳам юқори тўради деб билади.

Ҳақиқатан ҳам милодий 1994 йилда ташкил этилган коллектив хавфсизлик шартномаси  ташкилоти ушбу ташкилотга аъзо бўлган ҳамдўстлик мамлакатларга ҳарбий ва хавфсизлик янги кескинликлар билан қарши кўраш олиб боришлари учун бир кафолат берувчи бир ташкилот унвонидадир.

Махсус хизматлар бўйича мутахассис Игор Панорин Евроосиё фазосида коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг ролига ишора этиб, коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Евроосиё иқтисодий Иттифоқи учун бир қалқон ва мудофаа этиш воситаси ҳисобланади,-деб таъкидлайди. Унинг айтишича, коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти нафақат Евроосиё фазосида хавфсизликни таъминлаш масъулиятини ўз зиммасига олган ташкилот ҳисобланади, балки ушбу заминада керакли бюджетни ўз ихтиёрига қарор берган.   

Ҳозирги кунда коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг расмий мақсади  бу аъзо мамлакатларнинг армияси ва муштарак ҳарбий кучларидан фойдаланиб аъзо мамлакатларнинг иқтисодий манфаатлари ва ер-ҳудудларининг яклихтликлигини муҳофазат этишдан иборатдир. Россия коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг асосий аъзоси унвонида Евроосиёдаги ушбу хавфсизлик ташкилотнинг ривож-равнақ топишига махсус эътибор қаратади. Марказий Осиё ва Шарқий Европа саҳнасида охирги бир неча йил давомида вужудга келган муҳим ўзгаришлар коллектив хавфсизлик шартномаси  ташкилотига аъзо мамлакатлар янги хавфсизлик вазъиятни амалда татбиқ этишни кўзга тўтган ва айни ҳолда ушбу ташкилотнинг фаолиятини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирги кунда Қазоқистон, Қирғизистон, Тожикистон, Араманистон, Белоруссия ва Россия ушбу ташкилотинг аъзоси ҳисобланади. Шунингдек Афғонистон ва Сербия 2013 йилдан бошлаб ушбу ташкилотнинг назоратчи аъзолари ҳисобланади. Ҳозирги кунда бу ташкилотга аъзо мамлакатлар учун террористик ҳужумларнинг аҳамиятини эътиборга олиб, Масква бу мудофаа ташкилотнинг асосий маъмуриятларидан бирини террористлар томонидан амалга оширилаётган террористик таҳдидларга қарши кўраш олиб бориш деб таништиришга сайъ-ҳаракат қилмоқда. Шундай назарга ташланадиким, коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо мамлакатларга қарши хавфсизлик муштарак таҳдидларни эътиборга олган ҳолда, айтиш мумкинки, минтақавий ушбу хавфсизлик ташкилотнинг роли келажакда яна бошқача ранг тус олади ва ушбу ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликлар янада кенг кўламда ривожланади.    

Ёрлиқ