Толибоннинг ҳужумида 8 нафар Афғон ҳарбийси ҳаётдан кўз юмди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i21102-Толибоннинг_ҳужумида_8_нафар_Афғон_ҳарбийси_ҳаётдан_кўз_юмди
Ҳелманд вилоят ҳокимиятининг матбуот котиби Толибон гуруҳи томонидан уюштирилган ҳужумда Афғонистон хавфсизлик кучларининг саккиз нафар ҳарбийси ўлдирилгани ҳақида хабар берди
(last modified 2026-04-16T06:15:02+00:00 )
июл 20, 2017 14:28 Asia/Tashkent
  • Толибоннинг ҳужумида 8 нафар Афғон ҳарбийси ҳаётдан кўз юмди
    Толибоннинг ҳужумида 8 нафар Афғон ҳарбийси ҳаётдан кўз юмди

Ҳелманд вилоят ҳокимиятининг матбуот котиби Толибон гуруҳи томонидан уюштирилган ҳужумда Афғонистон хавфсизлик кучларининг саккиз нафар ҳарбийси ўлдирилгани ҳақида хабар берди

Афғонистон жанубидаги Ҳелманд вилоят ҳокимиятининг матбуот котиби Толибон гуруҳи томонидан уюштирилган ҳужумда Афғонистон хавфсизлик кучларининг 8 нафар ҳарбийси ўлдирилгани ҳақида хабар берди. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Умар Звакнинг маълум қилишича, Толибон гуруҳи 3 та бомба қурилмаси жойлаштирилган автомобил билан Ҳелманд вилоятида Афғон хавфсизлик кучларига қарата ҳужум қилган. Ушбу ҳужум оқибатида 8 нафар Афғон ҳарбийси ҳаётдан кўз юмган ва яна 7 нафар ҳарбий оғир тан жароҳати олган. 

Унинг қўшимча қилишича, мазкур автомобиллар портловчи моддалар билан тўлдирилган. Ушбу портлаш Гиришк туманидаги хавфсизлик кучларининг текширув пунктида содир этилган. Ҳелманд вилоят ҳокимлигининг матбуот котибига кўра, Афғонистон хавфсизлик кучлари ушбу ҳужумга ўз вақтида жавоб қайтаришга муваффақ бўлишган ва Толибоннинг 18 нафар аъзосини йўқ қилишган.