Америка терроризмнинг ҳомийси
Америка ташқи ишлар вазирлиги бошқа йиллардек терроризмни қуллаб-қувватлайдиган мамлакатлар ҳақида ўз ҳисоботини нашр этиб, ушбу ўлканинг конгресс ихтиёрига топширди.
Бу ҳисоботда терроризмни ҳимоят этувчи ташкилотлар ва мамлакатларнинг номи ва уларга қарши қуйилган чекловлар келтирилган. Кутилганидек, Америка сиёсатини танқид остига оладиган ҳамда мухолиф мамлакатлар ва гуруҳлар терроризмни ҳимоят этувчи мамлакатларнинг рўйхатига киритилган. Бу ўртада Эрон, Сурия ва Судоннинг номи Вашингтон терроризмни ҳимоят этадиган энг катта мамлакатлар унвонида биладиган мамлакатлар ушбу рўйхатга зикр этилган. Ҳолбуки, Американинг ўзи дунёнинг бошқа ҳар бир мамлакатига қараганда террористик гуруҳларни ҳимоят этади ва уларнинг вужудга келишлари учун катта ва муҳим рол уйнаган.
Америка давлати ҳақидаги ҳужжатлари ва далиллар шуни кўрсатадики, Ал-Қоида гуруҳи милодий 1980 йили ЦРУ ташкилотининг маъмурлари томонидан Афғонистонда Совет Иттифоқи қизил армиясига қарши кўраш олиб бориш мақсадида ташкил этилган эди. Ярим асрдан сўнг мазкур намуна ғарбий Осиё минтақасида шиа мусалмонлари ва Эроннинг нуфуз топган минтақасига қарши кўраш олиб бориш мақсадида ҳозирги замоннинг энг махфий террористик гуруҳи, яъни ИШИД террористик гуруҳини шакллантириш учун фойдаланилди. Американинг ҳозирги президенти Дональд Трамп бир неча маротабалар Американинг собиқ президенти Барак Абаманинг биринчи давлатида ташқи ишлар вазири бўлган Хиллари Клинтонни ИШИД террористик гуруҳини вужудга келтирган бевосита масъул деб дунё аҳлига таништирган эди.
Маданий урушлар нашриясининг бош муҳаррири Майкл Жонс шундай фикр билдиради: “Америка Ўрта Шарқ минтақасида ўзига хос сценарияларга эгадир ва ушбу сценарияларни амалда татбиқ этиш учун сайъ-ҳаракат қилади. Терроризм ҳақида Америка ташқи ишлар вазирлигининнг берган охирги ҳисоботи аниқ ва майдондаги ҳақиқатларга тегишли бўлмаган Вашингтоннинг махсус идеологик қарашларига тегишли бўлган ҳисобот саналади”.
Америкалик бу мухбир ўз фикрини шундай давом этади: “Америка минтақада воситачилик урушларни келтириб чиқаради ва ушбу воситачилик урушлар учун ана шу террористлардан баҳра олади. Чунончи, ўзгаришлар тарихи гувоҳ беришича, воситачилик урушлар охири келиб ана шу террористик гуруҳларнинг ҳомийси бўлган мамлакатларнинг балоси ва офатига сабаб бўлади.”
Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаки, Американинг энг олий даражадаги ижроия расмийлари томонидан терроризм билан ҳамкорлик қилишга гумон қилинаётган шахсларни бу ҳам бўлса суд идораларининг ҳукмисиз ва тергов судини ташкил этмасдан ўлим жазосига маҳкум этиш дунёнинг турли бурчакларида Америка терроризмининг яққол намунаси саналади. Америкалик учувчисиз учоқлар томонидан атайлаб амалга оширадиган бу ҳужумларда терроризм билан ҳамкорлик қилишга гумон қилинаётган шахсларга қўшимча, бегуноҳ ва ноҳарбий болалар ҳамда аёллар ҳалок бўлишмоқда.
Шунингдек сионистик режим ёки Саъудия Арабистонидек терроризмни ҳимоят этувчи мамлакатларни Вашингтон томонидан қуллаб-қувватлашиши терроризм мавзўси бўйича бошқа мамлакатларнинг фаолиятини ҳар қандай қазоват қилиш учун Америка саллоҳиятга эга эканлигини савол остига қарор беради. Бир томондан Америка давлати террористлар билан ҳамкорлик қилишда шак-шубҳага қарор олган ва ҳомий бўлган давлатларга қурол-яроқ етказиб бериш ва молиявий кўмакларни тўхтатишни зарурий деб билади ва бошқа томондан эса Арабистон билан бир неча миллиард долларлик шартномаларни имзолайдиким, бу мамлакатнинг номи милодий 2001 йил 11 сентябрь терактларида қурбон бўлган оилаларнинг шикоятлари ва такфирий террористик гуруҳларни молиявий харажотларини таъминлаш дунё бўйлаб тилларда зикр этилади. Ҳар ҳолда шак-шубҳасиз, терроризм билан қарши кўраш олиб бориш мавзўси ва Америка ташқи ишлар вазирлиги томонидан терроризмни ҳимоят этувчи мамлакатлар ҳақида ҳар йили ҳисобот нашр этиши дунёда ушбу ўлканинг дипломатиясини ривожлантириш учун бир восита саналади. Акс ҳолда агар америкаликлар терроризм ҳомийси бўлган мамлакатларни таништиришда садоқатли бўлганларида, бошқаларга қараганда Америка Қўшма Штатларининг номини ўзларининг йиллик ҳисоботларида қарор беришлари лозим эди. Ҳамда зудлик билан Арабистон каби мамлакатлар билан ўз ҳамкорликларини тўхтатишарди. Ҳолбуки, жаҳонда америкаликларнинг ҳукмронлик қилишини қабул қилмаган ҳар бир мамлакат ва ҳар бир гуруҳ Америка ташқи ишлар вазирлигининг қора рўйхатига киритилади.