Эрон ядровий келишувида АҚШ ўз мажбуриятларини бажармаяпти
(last modified Sat, 22 Jul 2017 14:22:18 GMT )
июл 22, 2017 19:22 Asia/Tashkent
  • Эрон ядровий келишувида АҚШ ўз мажбуриятларини бажармаяпти
    Эрон ядровий келишувида АҚШ ўз мажбуриятларини бажармаяпти

Америка Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишувдаги мажбуриятларига риоя қилмасдан ва ушбу келишувни поймол қилиб, ўзини халқаро мажбуриятларни оёқ ости қилувчиларнинг энг каттаси дея атади

Россия сиёсий стратегик маркази раисига кўра, Америка Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишувдаги мажбуриятларига риоя қилмасдан ва ушбу келишувни поймол қилиб, ўзини халқаро мажбуриятларни оёқ ости қилувчиларнинг энг каттаси дея атади. 

Россия сиёсий стратегик марказ раиси Сергей Михаилов Ирна ахборот агентлиги билан ўтказган суҳбатида Венадаги Эрон ядровий фаолиятига доир битимни мувофиқлаштирувчи комиссия йиғилишига ишора қилиб шундай айтдики, Эрон ва олтилик гуруҳининг аъзолари, ядровий мавзудаги ихтилофларни бутунлай ҳал этилиши учун Эрон ядровий келишувини имзолашди ва ушбу битимда белгиланган бандларнинг ижро этилишига масъул бўлишди.

Аммо АҚШ эса ўзининг халқаро мажбуриятларида ушбу масъулиятини поймол қилди. Сергей Михаиловнинг қўшимча қилишича, Америка Эрон ядровий келишувидаги мажбуриятларини бажармаётган бир пайтда, Бирлашган миллатлар ташкилотининг Хавфсизлик кенгаши резолюция қабул қилиб, ушбу халқаро битимга имзо қўйган томонларнинг барчасини мазкур келишувга қатъий амал қилишларини таъкидлади.     

Ёрлиқ