АҚШда содир отилган отишмаларда 26 киши ҳалок бўлди
-
АҚШда содир отилган отишмаларда 26 киши ҳалок бўлди
Америкада қуролли зўравонликлар статистикасини қайд этиш маркази бугун душанба куни ўзи ҳисоботида, ўтган 24 соат мобайнида мамлакатнинг турли штатларда рўй берган 75 ҳолатдаги отишмада камида 26 киши ўлган
Америкада қуролли зўравонликларнинг статистикасини қайд этадиган марказ АҚШнинг турли нуқталарида содир этилган отишмалар оқибатида 26 нафар инсоннинг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.
Эрон телерадио компанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Америкада қуролли зўравонликлар статистикасини қайд этиш маркази бугун душанба куни ўзи ҳисоботида, ўтган 24 соат мобайнида мамлакатнинг турли штатларда рўй берган 75 ҳолатдаги отишмада камида 26 киши ўлган ва 70 нафар инсон оғир тан жароҳати олганлиги маълум қилди.
Ушбу ҳисоботга асосан, отишмаларнинг аксарияти Пенсильвания, Иллинойс, Арканзас ва Алабама штатларида рўй берган. Шунингдек, ушбу марказнинг маълум қилишича, ўтган 48 соат ичида Америкада 170 ҳолатда отишма содир этилган бўлиб, ушбу отишмалар натижасида 59 нафар инсон ўлдирилган ва 127 нафари эса ярадор бўлган.
Америкада ҳар йили содир этилган отишмалар натижасида минглаб иносонлар ҳалок бўлади ва оғир тан жароҳати олади.