Афғонистон шимолида Толибон гуруҳининг 34 аъзоси йўқ қилинди
(last modified Sun, 06 Aug 2017 12:08:13 GMT )
август 06, 2017 17:08 Asia/Tashkent
  • Афғонистон шимоли
    Афғонистон шимоли

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги бу мамлакатнинг шимол минтақаларида Толибон гуруҳининг 34 жангарасини ўлодирилганлиги ҳақида хабар берди.

"Синхуа" ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Афғонистон Ички ишлар вазирлиги чиқарган баёнотида,  Афғонистон шимолидаги Бағлон вилоятида Толибон гуруҳига қарши давлат ҳарбий кучлари томонидан ўтказилган кенг- қамровли амалиётларда  34 нафара жангари йўқ қилиниб,  29 таси жароҳатлантирилди деб эълон қилди.

Мазкур хабарга асосан ўтказилган бу амалиёт жараёнида   16 қишлоқ  Толибон гуруҳи ишғолидан озод этилгган.

Мазкур минтақани Толибон гуруҳидан тозалаш амалиётлари давом этаётгани айтилади.

 

Ёрлиқ