Американинг турли нуқталарида содир этилган отишмада 14 киши ҳалок бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i22006-Американинг_турли_нуқталарида_содир_этилган_отишмада_14_киши_ҳалок_бўлди
АҚШнинг турли нуқталарида содир этилган отишмалар оқибатида 14 нафар инсоннинг ҳалок бўлгани ва яна 43 кишининг оғир тан жароҳати олган
(last modified 2021-06-18T08:44:46+00:00 )
август 12, 2017 13:49 Asia/Tashkent
  • Американинг турли нуқталарида содир этилган отишмада 14 киши ҳалок бўлди
    Американинг турли нуқталарида содир этилган отишмада 14 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг турли нуқталарида содир этилган отишмалар оқибатида 14 нафар инсоннинг ҳалок бўлгани ва яна 43 кишининг оғир тан жароҳати олган

Америкада қуролли зўравонликларнинг статистикасини қайд этадиган марказ АҚШнинг турли нуқталарида содир этилган отишмалар оқибатида 14 нафар инсоннинг ҳалок бўлгани ва яна 43 кишининг оғир тан жароҳати олгани ҳақида хабар берди. 

Эрон телерадио компанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Америкада қуролли зўравонликлар статистикасини қайд этиш маркази бугун шанба куни ўзи ҳисоботида, ўтган 24 соат мобайнида мамлакатнинг турли штатларда рўй берган 70та ҳолатдаги отишмада камида 14 киши ўлган ва 43 нафар инсон оғир тан жароҳати олганлиги маълум қилди.

Ушбу ҳисоботга асосан, отишмаларнинг аксарияти Пенсильвания, Иллинойс, Арканзас ва Алабама штатларида рўй берган. Шунингдек, ушбу марказнинг маълум қилишича, ўтган 48 соат ичида Америкада 146 ҳолатда отишма содир этилган бўлиб, ушбу отишмалар натижасида 58 нафар инсон ўлдирилган ва 126 нафари эса ярадор бўлган.

Америкада ҳар йили содир этилган отишмалар натижасида минглаб инсонлар ҳалок бўлади ва оғир тан жароҳати олади.