Россия: АҚШ ва Британия томонидан террористларни ҳимоя қилинаётганини ўрганиб чиқиш керак
(last modified Thu, 17 Aug 2017 12:53:14 GMT )
август 17, 2017 17:53 Asia/Tashkent
  • Василий Небензя
    Василий Небензя

Россия давлати АҚШ ва Англияни Суриядаги террористларни қўллаб-қувватланаётгани ва бу мамлакатларда ишлаб чиқарилган химиявий моддаларни қандай қилиб террористлар қўлига тушганлиги тўғрисида халқаро миқёсида махсус ўрганишлар ўтказиш таклифи билан чиқди.

" Спутник" ахборот агетлиги хабарига кўра, БМТдаги Россия федерацияси намояндаси Василий Небензя  БМТ Хавфсизлик кенгашининг "Сурияда заҳарли химиявий моддалар масаласини кўриб чиқиш"га оид махсус йиғилишида  АҚШ ва Британия давлатлари томонидан террористларга химиявий моддалар етказиб берилгани исботланганида  бу икки давлатни Химиявий қуролсизлантириш битимини оёқ ости этганлиги ҳам аниқланади деб таъкидлади.

Кеча Россия Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Мария Захарова ҳам  АҚШ ва Британия давлатлари Сурия давлатига қарши урушаётган террористларга химиявий моддалар етказиб беришлари билан  халқаро қонун- қоидаларни оёқ ости этишган деб айтганди.

 

Ёрлиқ