Толибон гуруҳи: Афғонистонни АҚШ армияси қабристонига айлантирамиз
(last modified Tue, 22 Aug 2017 13:40:58 GMT )
август 22, 2017 18:40 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳи
    Толибон гуруҳи

Толибон нотиғи АҚШ давлати ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кетмаса, Афғонистон Америка армияси учун бошқа бир қабристонга айланади деб огоҳлантирди.

Бугун Толибон гуруҳи нотиғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид  Афғонистонга янги ҳарбий кучларни жўнатишга асосланган  АҚШ президенти Дональд Трамп сўзларига кўрсатган аксиламалида АҚШ ўз ҳарбий кучларини Афғонистондан чиқармаса,  яқин келажакда Афғонистон Америка  армияси учун қабристонга айланади деб эълон қилди.

Франция ахборот агентлиги хабарига кўра, Толибон гуруҳи нотиғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид шунингдек  АҚШ урушни давом эттириш ўрнида орқага қайтиши керак. Афғонистонда ҳатто бир нафар АҚШлик ҳарбий қолганига қадар Толибон гуруҳи ишғолгар кучларга қарши курашни давом эттиради деб қўшимча қилди.

Кеча АҚШ президенти  Вашингтонда сўзлаган нутқида Афғонистондаги АҚШ ҳарбий кучлари сафига яна қанча ҳарбийларни қўшилишига ишора этмади, аммо АҚШнинг юқори мартабали маъсулларидан бири  Трамп  яна 3 минг 900 нафар АҚШ ҳарбийларини жўнатишга оид Пентагон таклифига розилик берган деб маълум қилди.

Ёрлиқ