Лос Анчелес полицияси ўқидан 14 яшар қоратанли ўспирин ҳалок бўлди
август 11, 2016 19:43 Asia/Tashkent
-
Лос Анчелес АҚШ Калифорния
АҚШнинг Калифорния штатидаги Лос- Анчелес шаҳри полицияси кучлари 14 яшар бир ўспиринни ўққа тутишди ва натижада у ҳодиса жойида ҳалок бўлди.
Пресс ТВ тарқатган хабарига кўра, АҚШ полицияси бугунги ҳисоботида, полиция кучлари Лос Анчелеснинг шарқий маҳаллаларидан бирида икки нафар ёш йигитни ножуя ишлар ва авбошлик айби билан қўлга олмоқчи бўлган аммо улардан бири қочишга уринганида полиция ходимлари ҳам уни ўққа тутишган.
Лос Анчелесдаги қонуний шифокорлардан бири ўлдирилган ўспирин исмини Жеси Жеймс экани ва уни ҳодиса жойида ҳалок бўлганини маълум қилди.