Кобулдаги имом Замон масжидига уюштирилган ҳужум қурбонлари сони ошмоқда
(last modified Sat, 26 Aug 2017 12:28:19 GMT )
август 26, 2017 17:28 Asia/Tashkent
  • Кобулдаги имом Замон масжидига уюштирилган ҳужум қурбонлари сони ошмоқда
    Кобулдаги имом Замон масжидига уюштирилган ҳужум қурбонлари сони ошмоқда

Хабар қилинганидек, ушбу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган

Афғонистон шиа уламолари кенгаши аъзоси Афғонистон пойтахти Кобулдаги имом Замон (ажжала фаражаҳу) масжидига ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан қилинган ҳужум оқибатида 50 дан қўпроқ одам шаҳид бўлгани ва 80 га яқин киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда Ава ахборот агентлиги маълум қилди. 

Бир нечта жангарилар Кобулдаги имом Замон масжидига ҳужум уюштиришган. Гувоҳларнинг айтишича, террорчилар қўриқчиларни ўлдириб, бинога бостириб киришган. Воқеа жойига тез ёрдам машиналари етиб келган. Афғонистогн ИИВ вакили Нажиб Дониш масжидга ҳужум уюштирилганини тасдиқлаган. Унинг айтишича, жангарилардан бири масжид ёнида ўзини портлатган. Аввалроқ 20 киши қурбон бўлгани ва 35 киши жароҳатлангани ҳақида хабар қилинган эди.

Кейинроқ телеканалнинг маълум қилишича, Кобулдаги масжид ёнида яна бир портлаш юз берган. Хабар қилинганидек, ушбу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.

Жума куни ИШИД террорчилик гуруҳининг 4 нафар аъзоси имом Замон масжидида жума намозининг хутбаси ўқилаётган пайтда ҳужум қилишган. Ушбу ҳужум тўрт соат давом этган ва ушбу террорчилардан икки нафари ўзини портлатиб юборган. Қолган икки нафар террорчи эса Афғон хавфсизлик кучлари томонидан йўқ қилинган. 

Ёрлиқ