Арабистоннинг Яманга қарата ҳаво ҳужумлари давом этияпти
(last modified Fri, 12 Aug 2016 13:07:35 GMT )
август 12, 2016 18:07 Asia/Tashkent
  • Арабистоннинг Яманга қарата ҳаво ҳужумлари давом этияпти

Саудия арабистони ҳаво кучларининг Яман қарши олиб борган ҳаво ҳужумларида бир нечта ноҳарбийлар ҳаётдан кўз юмди ва тан жароҳати олди

Саудия арабистони ҳаво кучлари томонидан Яманнинг турли минтақаларига қарата олиб борган ҳаво ҳужумларида бир нечта ноҳарбийлар ҳаётдан кўз юмди ва тан жароҳати олди. Яманнинг Саба расмий ахборот агентлигининг маълум қилишича, пайшанба куни кечаси, Саудия арабистонининг бомбардимончи самолётлари Яман пойтахти Санъонинг Баний Ҳашиш шаҳрини бомбардимон қилди ва ушбу ҳужум ортидан 4 нафар тинч аҳоли вакиллари ўлди. Айни пайтда Саудия арабистони режими ҳаво кучларининг Санъонинг турли минтақаларига қарата ҳужумлари давом этмоқда. Ал-Мусайра ахборот тармоғи тарқатган хабарга кўра, жума куни эрта тонгда Санъо вилоятига қарата 20 маротаба ҳаво ҳужуми уюштирилди. Ушбу ҳужум оқибатида бир қанча ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакилларидан аёллар ва ёш болаллар оғир тан жароҳати олишган ҳамда Санъога олиб борадиган ал-Ҳадийда магистрал йўлидаги алоқа ҳам тўхтаб қолди.