ИШИД террорчилик гуруҳи Франциянинг Ницца шаҳридаги ҳужум масъулиятини ўз зиммасига олди
июл 16, 2016 18:31 Asia/Tashkent
ИШИД террорчилик гуруҳи Франциянинг Ницца шаҳридаги ҳужум масъулиятини ўз зиммасига олди
ИШИД террорчилик гуруҳи Франциянинг Ницца шаҳридаги ҳужум масъулиятини ўз зиммасига олди. Бу ҳақида Франциянинг Тарнамай рўзномаси маълум қилган. 14 июлда Франциянинг миллий байрами сифатида нишонланадиган Бастилиянинг олиниши куни мамлакат тарихида энг мусибатли кунлардан бири сифатида ёдда қолиши аниқ. Шу куни Ницца шаҳрида юк машинаси кўчада байрамни нишонлаш учун тўпланган одамларнинг устидан босиб кетган. Оқибатда камида 84 киши ҳаётдан кўз юмган, 200 нафардан кўпроғи жароҳат олган. Полиция ходимлари операция чоғида террорчини йўқ қилишди.