Германия Сурия президенти Башар Асад қудратини эътироф этди
Ангела Меркел Сурия бўҳронини сиёсий йўллар билан ҳал этилишини ҳимоя қилиб шундай айтдики, Сурия президентининг қудрати биз ўйлангандан кўра анча мустаҳкамроқ экан
Германия канцлери Сурия президенти Башар Асад қудратини эътироф этди.
Германиянинг Фокус нашриёти тарқатган хабарга кўра, Германия канцлери Ангела Меркел Сурия бўҳронини сиёсий йўллар билан ҳал этилишини ҳимоя қилиб шундай айтдики, Сурия президентининг қудрати биз ўйлангандан кўра анча мустаҳкамроқ экан.
Шу билан бирга, Ангела Меркел Сурия бўҳронини сиёсий стратегик йўллар билан ҳал этилишини таъкидлади. Бундан олдин эса, Сурия президенти Башар Асад шундай маълум қилган эдики, Ғарб давлатлари Ўрта Шарқда ўзларининг ҳукмронликларини ўрнатишмоқчи ва ўз устинликларини намойиш қилишмоқчи, аммо сурияликлар ва Сурия давлати Ғарбнинг ушбу ҳаракатларига қарши чиқади.