Россия ва АҚШ алоқаларида кескинлик юзага келмоқда
(last modified Sun, 03 Sep 2017 13:16:21 GMT )
сентябр 03, 2017 18:16 Asia/Tashkent
  • Россия ва АҚШ
    Россия ва АҚШ

БМТдаги Россия вакили Москва ва Вашингтон алоқаларида юзага келган кескинликлар ҳақида хабар қилди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун БМТдаги Россия федерацияси намояндаси Василий Небензя иккитомонлама ва халқаро миқёсидаги алоқаларида АҚШ ва Россия ўртасида юзага келган кескинликларга ишора қилар экан,  Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар янада қуйи босқичга тушганлиги таъкидлади.

БМТдаги Россия намояндаси шунингдек,  Россия ва АҚШ ўртасидаги кескинликлар ва ихтилофлар  БМТда халқаро ва минтақавий муаммоларни ҳал этиш жараёнига салбий таъсирини ўтказмаслиги керак деб қўшимча қилди.

Олдинроқ АҚШ давлати  Россия давлати  АҚШнинг Сан-Франциско шаҳридаги бош консуллиги ҳамда Вашингтон ва Нью-йорк шаҳарларидаги иккита консуллик марказлари фаолиятини тўхтатиши керак деб эълон қилганди,

АҚШ хавафсизлик масъуллари  шунингдек кеча Сан - Францискодаги Россия бош консуллиги ва Вашингтондаги бу мамлакат консуллиги биноларида текширув ўтказишди.