Азага айланган тӯй
(last modified Tue, 05 Sep 2017 13:46:50 GMT )
сентябр 05, 2017 18:46 Asia/Tashkent
  • тўй маросимига авиазарбалар берди
    тўй маросимига авиазарбалар берди

АҚШ бошчилигидаги НАТО ташкилоти Афғонистоон шарқидаги тўй маросимига авиазарбалар бериб, ушбу маросимни азага айлантирди.

Спутник ахборот сайти хабарига кўра, кеча НАТО ташкилотининг учувчисиз учоқлари  Афғонистоннинг Ғазни вилояти Қарабоғ туманидаги тўй маросимини бомбардимон этди. Бу ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, 3 нафаа жароҳатланди.

Айрим ахборот манбалари  ушбу авиазарбалар натижасида ҳалок бўлганлар сонини 20 нафар деб эълон қилган.

АҚШ ва НАТО ҳарбий кучлари  ҳардоим Афғонистондаги касалхоналар, аҳоли яшайдиган минтақалар ва тўй маросимларига ҳужум қилади. Ушбу ҳужумларда ҳозиргача минглаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлган.