Жорий йилнинг 14 сентябр кунида Остонада Сурия бўйича музокара ўтказилади
Сергей Лавров Москвада Франция ташқи ишлар вазири билан ўтказган қўшма ахборот анжуманида, Россия ва Франция Сурия бўҳронини ҳал этиш учун Остона ва Женева йиғилишлари доирасида сиёсий музокараларнинг давом этишининг тарафдоридир деб айтди
Россия ташқи ишлар вазирининг маълум қилишича, 14 сентябр куни Қозоғистон пойтахти Остонада Сурия бўйича музокараларнинг олтинчи учрашуви ўтказилади.
Сергей Лавров Москвада Франция ташқи ишлар вазири билан ўтказган қўшма ахборот анжуманида, Россия ва Франция Сурия бўҳронини ҳал этиш учун Остона ва Женева йиғилишлари доирасида сиёсий музокараларнинг давом этишининг тарафдоридир деб айтди.
Ҳозиргача, Остонада Сурия давлатининг делегацияси ва Оташкесм келишувини қабул қилувчи Суриялик қуролли исёнчилар шунингдек, Сурияда сулҳ ва тинчлик ўрнатилишида кафил сифатида Эрон, Россия ва Туркия давлатларининг иштирок этиши билан олий даражада беш маротаба учрашув ўтказилди.
Ушбу музокараларнинг ўтказилишидан кўзланган асосий мақсад, Сурия юртида хавфсиз минтақаларни барпо этиш бўйича англашув меморандумини имзолаш бўлган.
Ушбу музокаралар, Сурияда сулҳ ўрнатилиши мақсадида Эрон ислом жумҳурияти, Россия ва Туркия ташаббуси билан ўтказилмоқда.