Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яманга қарата ҳужумларида ўнлаб яманлик ўқувчилар ҳаётдан кўз юмди
(last modified Sat, 13 Aug 2016 12:58:27 GMT )
август 13, 2016 17:58 Asia/Tashkent
  • Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яманга қарата ҳужумларида ўнлаб яманлик ўқувчилар ҳаётдан кўз юмди

Саудия арабистони тажовузкор коалицияси қирувчи самолётларининг Яманга қарата ҳужумларида ўнлаб яманлик ўқувчилар ҳаётдан кўз юмди

Саудия арабистони тажовузкор коалицияси қирувчи самолётларининг Яманга қарата ҳужумларида ўнлаб яманлик ўқувчилар ҳаётдан кўз юмди. Ал-Олам ахборот тармоғи тарқатган хабарга биноан, Саудия арабистони тажовузкор қирувчи самолётларининг бугун шанба куни Яман шимолидаги Саъда вилоятининг Бани Фозил минтақасидаги мактаблардан бирига қарата амалга оширган ҳужумида камида 50 нафар ўқувчи ўлди ва оғир тан жароҳати олди. Шунингдек, Саъда вилоятининг Биркан минтақасига қарата амалга оширилган ҳаво ҳужумида ҳам 6 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва 6 нафар киши яраланди. Саудия арабистони тажовузкор қирувчи самолётлари минтақадаги қурбонларга нажот беришга ҳаракат қилаётган қутқарувчиларни ҳам нишонга олди. Саудия арабистони қирувчи самолётлари Тааз вилоятидаги ал-Михо шаҳридаги сайёҳлик минтақасини ҳам кўп маротаба бомбардимон қилди. Арабистон қирувчи самолётларининг Яман пойтахти Санъонинг Боқэм ҳудудига қарата жума куни амалга оширган ҳаво ҳужумида ҳам 5 нафар тинч аҳоли вакиллари жумладан 3 нафар гўдак ҳаётдан кўз юмган эди.