Олмаота яқинида самолёт фалокатга учраши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i24247
Дастлабки маълумотларга кўра, самолётда 5 киши бўлган ва уларнинг барчаси ҳалок бўлган
(last modified 2018-08-22T17:52:21+00:00 )
октябр 04, 2017 16:54 Asia/Tashkent
  • Олмаота яқинида самолёт фалокатга учраши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
    Олмаота яқинида самолёт фалокатга учраши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, самолётда 5 киши бўлган ва уларнинг барчаси ҳалок бўлган

Қозоғистон республикасининг Олмаота шаҳри яқинида Ан-28 самолёти борти ерга қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон ички ишлар вазирлигининг фавқулодда ҳодисалар қўмитаси расмий вакили Руслан Иманкулов айтди.

"Самолёт 2017 йил 3 октябрда соат 19:15да Олмаота вилоятининг Илия туманидаги  Междуречинск қишлоғи яқинида cанавиациянинг Ан-28 самолёти қулаган. Дастлабки маълумотларга кўра, самолётда 5 киши бўлган ва уларнинг барчаси ҳалоқ бўлган", деб айтди Иманқулов.

 Самолёт East Wing компаниясига тегишли бўлган. Самолёт ёнаётган ҳолда Олмаотадан 28 км узоқликда топилган. Самолёт Олмаота-Чимкент йўналиши бўйича санитар рейс амалга ошираётгани маълум қилинган.  Маълум қилинишича, бортда экипажнинг икки аъзоси ва икки нафар доктор бўлган. Улар бир касални ташиётган бўлишган.