Россияга қарши жорий этилган санкциялар ортидан Европа иттифоқи 30 миллиард евро зарар кўрди
(last modified Sat, 07 Oct 2017 13:17:03 GMT )
октябр 07, 2017 18:17 Asia/Tashkent
  • Россияга қарши жорий этилган санкциялар ортидан Европа иттифоқи 30 миллиард евро зарар кўрди
    Россияга қарши жорий этилган санкциялар ортидан Европа иттифоқи 30 миллиард евро зарар кўрди

Ушбу тадқиқот натижаларига кўра, 2014 йилдан Европанинг Россияга қиладиган экспорт ҳажми йилига 15,7 фоизга камайган ва санкцияларнинг кучайиши билан 40 фоизга етган 

Американинг кўрсатмаси билан Россияга қарши жорий этилган санкциялар ортидан Европа иттифоқи зарар кўрмоқда. 

Спутник ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Европа парламентининг сўрови билан Австриянинг Иқтисодиёт Университети томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатмоқдаки, 2014 йилдан буён ҳозирга қадар Европа мамлакатлари 30 миллиард евро миқдорида зарар кўрган. 

Ушбу тадқиқот натижаларига кўра, 2014 йилдан Европанинг Россияга қиладиган экспорт ҳажми йилига 15,7 фоизга камайган ва санкцияларнинг кучайиши билан 40 фоизга етган. 

2013 йилда Европанинг Россияга қилган экспорт миқдори 120 миллиард еврога тенг бўлган. 2016 йилда эса ушбу рақам 72 миллиард еврога тушиб кетган.

Россия ва Европа ўртасидаги алоқалар Украина ва Қрим бўҳронидан кейин кескин тус олди. 2014 йилда Европа ва АҚШ Россия ширкатларига ва масъул шахсларга қарата санкцияларни киритишни бошлади. Ниҳоят ушбу санкциялар кўлами Россиянинг барча иқтисодий тармоқларини қамраб олди. 

Ёрлиқ