Швейцарияда Марселдаги ҳужумга алоқадорликда гумон қилинганлар ушланди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i24569-Швейцарияда_Марселдаги_ҳужумга_алоқадорликда_гумон_қилинганлар_ушланди
Швейцария полицияси икки Тунис фуқаросини ушлади. Улар октябрь ойида Марсель вокзалида уюштирилган ҳужумга алоқадорликда гумон қилинмоқда
(last modified 2018-08-22T17:52:27+00:00 )
октябр 11, 2017 17:40 Asia/Tashkent
  • Швейцарияда Марселдаги ҳужумга алоқадорликда гумон қилинганлар ушланди
    Швейцарияда Марселдаги ҳужумга алоқадорликда гумон қилинганлар ушланди

Швейцария полицияси икки Тунис фуқаросини ушлади. Улар октябрь ойида Марсель вокзалида уюштирилган ҳужумга алоқадорликда гумон қилинмоқда

Швейцарияда Марселдаги ҳужумга алоқадорликда гумон қилинган тунисликлар ушланди. Швейцария полицияси икки Тунис фуқаросини ушлади. Улар октябрь ойида Марсель вокзалида уюштирилган ҳужумга алоқадорликда гумон қилинмоқда, деб хабар бермоқда «Интерфакс».

Иккиси ҳам 9 октябрь куни Швейцария ва Италия чегарасида ушланган. Гумондорлар Швейцария ҳудудида қочқин мақомини олмоқчи бўлишган. 1 октябрь куни 29 ёшли тунислик Аҳмад Ханачи Марселдаги Сен-Шарл вокзалида ўткинчиларга пичоқ билан ҳужум қилди.

Бунинг оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Жиноятчи ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ўлдирилди. Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.