ОАВ: Шимолий Кореяда янги қитъалараро баллистик ракета ишлаб чиқилди
(last modified Wed, 11 Oct 2017 13:27:12 GMT )
октябр 11, 2017 18:27 Asia/Tashkent
  • ОАВ: Шимолий Кореяда янги қитъалараро баллистик ракета ишлаб чиқилди
    ОАВ: Шимолий Кореяда янги қитъалараро баллистик ракета ишлаб чиқилди

Экспертлар унинг «Хвасон-14» ракетасининг уч босқичли модернизациялашган варианти — «Хвасон-13» эканлигини тахмин қилмоқда. 

Шимолий Кореяда сентябрь ойи охирида қитъалараро баллистик ракетанинг янги модели ишлаб чиқилиши якунланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда. 

Агентликнинг манбаларига кўра, коинот разведкаси ўтган ой охирида Пхеньяндаги ҳарбий заводдан махсус поезд чиққанини қайд этди. Мазкур заводда олдин ҳам турли типдаги ракеталар йиғилгани билдирилмоқда. 

Поезд ушбу объектдан «Хвасон-14» қитъалараро баллистик ракетасини эслатадиган, бироқ ундан йирик ва узунроқ бўлган янги ракетани олиб чиқиб кетган. Экспертлар унинг «Хвасон-14» ракетасининг уч босқичли модернизациялашган варианти — «Хвасон-13» эканлигини тахмин қилмоқда. 

Янги ракетанинг аниқ тавсифи ҳозирча аниқланмаган. 

 

Ёрлиқ