КХДР АҚШга «кутилмаган зарба» билан таҳдид қилди
-
КХДР АҚШга «кутилмаган зарба» билан таҳдид қилди
АҚШ кутилмаган вақтда фавқулодда зарба билан тўқнаш келишини кутиши лозим, - дейилади баёнот матнида.
Пхеньян Вашингтонга «кутилмаган фавқулодда зарба» билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Шимолий Корея ҳукуматининг АҚШ ва Жанубий Корея машқлари бўйича изоҳида айтилади, деб хабар бермоқда Корея Марказий телеграф агентлиги.
«Ҳозирда, душманлар машқлар КХДРга ҳақиқий зарбани кўрсатиб бериши ҳақида гапираётганда, улар шуни тушуниши керакки, Шимолий Кореянинг энг қатъий аксилчоралари зарба беришга бутунлай тайёр», - дейилади баёнотда.
Шунингдек, унда таъкидлашича, АҚШ «асосий нишонларни» ўзи жуда яқин масофага олиб келиб берди.
«АҚШ кутилмаган вақтда фавқулодда зарба билан тўқнаш келишини кутиши лозим», - дейилади баёнот матнида.