октябр 22, 2017 12:08 Asia/Tashkent
  • Беш асрлик  собақага эга бўлган турк халқининг  байрами!(СУРАТЛАР)

Ҳар йили одатда Наврўз кунлари ва баҳорнинг бошланишида (21-24 март ойи) шимолий-шарқий Измирдан 18 километр узоқликда жойлашган Туркиянинг Маниса шаҳрида тахминан беш аср тарихга эга бўлган ажойиб ва қизиқарли байрам бўлиб ўтади.

Маниса Месир макуни фестивали деб аталган маросим, Усмоний султонларнинг ҳукмдорлигидан бўён мамлакат ва Туркияда энг машҳур ва энг қадимгий миллий байрамлардан бири сифатида боқий қолган. Тахминан беш аср олдин, Маниса шаҳрида Султон Салим -1-нинг хотини Ҳафса султон ва Султон Сулаймон-1-нинг онаси (Султон Сулаймон Аъзам) касал бўлиб қолдилар.

Бу шаҳар масжиди- мадрасасининг раҳбари бўлган ҳаким Меркез Афандига бу ҳақда бирон чора-тадбир топиш буйруғи берилди. У 41 хил турли шифобахш ўсимлик, зираворликлар, элексирини тайёрлаб Ҳафса султонга юборди. Бир неча кун ўтгач, тайёрланган бу элексирдан фойдаланган  уша даврнинг буюк ва қудратли султонлар ҳукумати ва усмонийлар императорининг  хотини тузалиб кетди ва шу сабабли ҳар йили ва баҳорнинг бошида бу ҳаётбахш элексирни тайёрлаб барча йиғилган одамларга тақсимлаб бериш буйруғи эълон қилинди.    

 

 

Ёрлиқ