Афғонистон хавфсизлик кучларининг амалиётида 53 террорист йўқ қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i24937-Афғонистон_хавфсизлик_кучларининг_амалиётида_53_террорист_йўқ_қилинди
Афғон хавфсизлик кучларини бу мамлакатнинг турли минтақаларида ўтказган амалиётлари жараёнида 53 нафар тероорчи ҳалок бўлди.
(last modified 2018-08-22T13:22:35+00:00 )
октябр 22, 2017 14:40 Asia/Tashkent
  • Афғонистон хавфсизлик кучлари
    Афғонистон хавфсизлик кучлари

Афғон хавфсизлик кучларини бу мамлакатнинг турли минтақаларида ўтказган амалиётлари жараёнида 53 нафар тероорчи ҳалок бўлди.

Кобул шаҳридан Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, бугун Афғонистон Мудофаа вазирлиги чиқарган баёнотида мазкур  амалиёт Ғазни, Лугар, Қандаҳор, Урузгон, Зобул, Фароҳ, Ғўр, Балх, Жузжон, Форёб, Қундуз ва Ҳилмад виллоятларида ўтказилди ва унда  Афғонистоннинг артиллерия ва ҳаво  кучлари ҳам қатнашишди деб маълум қилди.

Хабарада айтилишича, бу амалиётларда шунингдек 34 террорист жароҳат олган ва 6 нафари қўлга олинган.

Афғонистон хавфсизлик кучлари ўтказган кечанги амалиётларида ўлдирилган шахслардан 24 нафари Толибон гуруҳи аъзолари эди. Бу амалиёт Ғазни вилоятининг Андар минтақасида амалга топширилди.