Каталония раҳбари ўз ҳукуматининг истеъфога чиқарилганини тан олмади
(last modified Sun, 29 Oct 2017 13:02:26 GMT )
октябр 29, 2017 18:02 Asia/Tashkent
  • Каталония раҳбари
    Каталония раҳбари

Ҳукуматдан четлаштирилган Каталония маҳаллий давлатининг раҳбари ўзи ва ҳукуматининг истеъфога чиқарилганини тан олмайдиганини маълум қилди

ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча Каталония маҳаллий давлатининг  четлатилган раҳбари Карлос Пучдемон чиқарган баёнотида ўзи ва ўз ҳукуматининг истеъфога чиқарилганлигини тан олмаслигини таъкидлаб, каталонияликларни  Мадриднинг тўғридан-тўғри бошқарувга ўтишига нисбатан демократик йўл билан қаршилик кўрсатишга ва озод мамлакат қуриш учун ҳаракатларни давом эттиришга чақирди.

Пучдемон  Каталония мустақиллигини эълон этилишини таъкидлаб,  осоишта мақсаддаги ҳатти-ҳаракат ва курашни давом эттиришни таъкидлаб, мустақиллик тарафдори бўлган ва ҳам қарши чиққан томонларни бир- бирини  ҳурмат қилишлари зарурлигини айтди.

Жума куни Испания бош вазири  ўтказган фавқуллода йиғилишида Пучдемон ва унинг давлатини бекор этиб Каталония парламентини тарқатиб юборганди.

Ёрлиқ