ИШИД ва Толибон ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида минглаб афғонлар қочқинликка юз тутган
(last modified Sun, 29 Oct 2017 13:17:43 GMT )
октябр 29, 2017 18:17 Asia/Tashkent
  • ИШИД ва Толибон
    ИШИД ва Толибон

Афғонистон шимолидаги Жузжон вилояти ҳокими бу вилоятда ИШИД ва Толибон гуруҳлари ўртасида юз берган қуролли тўқнашувлар натижасида минглаб яшовчиларни қочқинликка юз тутганлигини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Лутфуллоҳ Азизий Жузжон вилоятининг Қўш -теппа туманида Толибон гуруҳи ва ИШИД террористлари ўртасида юз берган сўнгги тўқнашувлар оқибатида  минглаб  аҳоли ўз манзилларини тарк этиб бошқа жойга кўчганлари ҳақида хабар берди.

У  ўз сўзларида Жузжон вилоятидаги Қўш -теппа ва Дарзоб туманларида Толибон ва ИШИД террорчи гуруҳи  ўртасида юз берган тўқнашувларга тўхталиб,  бу тўқнашувларда оқибатида  Дарзоб туманида  50 мактаблар фаолияти тўхтатилди ва 3 миндан ортиқ ўқувчилар ҳам ўқишдан маҳрум бўлишди деб таъкидлади.

Бу тўқнашувлар жараёнида ИШИД террорчи гуруҳи аъзолари мактаб биносини ҳарбий база сифатида фойдалангани айтилади.

 

Ёрлиқ