Россияда теракт содир этмоқчи бўлган марказий осиёлик қўлга олинди
(last modified Tue, 07 Nov 2017 13:49:42 GMT )
ноябр 07, 2017 18:49 Asia/Tashkent
  • Россияда теракт содир этмоқчи бўлган
    Россияда теракт содир этмоқчи бўлган

Россия ички ишлар вазири Москва шаҳри метроси бекатларидан бири яқинида теракт содир этмоқчи бўлган ИШИД аъзоларидан бири қўлга олинди деб эълон қилди.

Бугун Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев " Известия" газетасига берган интервьюсида  хавфсизлик кучларимиз ИШИД террочи гуруҳига аъзо бўлган Қирғизистон фуқаросини қўлга олишди. У  портловчи моддалар ортилган камазни Москва метроси бекатларидан бири яқинида портлатмоқчи бўлгани аниқланди деб айтди.

Колокольцев ўз сўзларида бу террористни Москванинг Химки шаҳрида қўлга олингани ва тергов остида эканлигини таъкидлади.

Бундан олдин - иккинчи октябрь кунида Москвада ИШИД террорчи гуруҳига алоқадорликда гумонланган икки  шахс қўлга олинганди.

Ёрлиқ