БМТ бош котиби Мьянмада роҳингия мусулмонларига қарши зўравонликларни тўхтатилишини таъкидлади
(last modified Sat, 11 Nov 2017 12:26:49 GMT )
ноябр 11, 2017 17:26 Asia/Tashkent
  • БМТ бош котиби Мьянмада роҳингия мусулмонларига қарши зўравонликларни тўхтатилишини таъкидлади
    БМТ бош котиби Мьянмада роҳингия мусулмонларига қарши зўравонликларни тўхтатилишини таъкидлади

Бирлашган миллатлар ташкилоти Мьянмадан роҳингия мусулмонларининг ўз ватанларига муносиб қайтишини таъминлашни талаб қилди

БМТ бош котиби Мьянмада роҳингия мусулмонларига қарши амалга оширилаётган зўравонликларга чек қўйилишини ва уларнинг ўз юртларига эсон-омон қайтишларини сўради. 

Бангладешдаги роҳингя-қочқинлар сони 800 минг кишидан ортиқни ташкил қилади, шулардан 607 минг нафари 25 августдан бошлаб Мьянмани тарк этган. БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссари Фолькер Турк Мьянма ва Бангладешга ташрифи якунлари бўйича шу ҳақида маълум қилди.

 "Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, ҳозирда Кокс-Базарда 607 минг роҳингиялик мусулмон қочқин мавжуд. Бу ундан аввал Мьянмадан қочган роҳингя мусулмонларидан ташқари", - деди у. Туркнинг таъкидлашича, БМТнинг қочқинлар иши бўйича Олий комиссар бошқармаси Мьянмадан қочқинларнинг ўз ватанига муносиб қайтиши учун зарур шароитларни  яратишни талаб қилмоқда, шундай бўлса-да, у бу борада хом хаёлларга берилмай, бунинг тез орада амалга ошмаслигини яхши тушунади.

Миграция бўйича халқаро ташкилот маълумотларига кўра, 25 августдан бошлаб Мьянмадан қочган роҳингия мусулмонлари сони 611 минг кишидан ошган.

Ёрлиқ