Россия: НАТО ядровий урушга тайёргарлик кўрмоқда
Россия мудофаа вазири НАТОга аъзо бўлган мамлакатларнинг Россиянинг қўшни минтақаларида ҳарбий аэропортлар, базалар ва портлардан иборат бўлган янги ҳарбий инфратузилмаларнинг барпо этилишига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
Россия мудофаа вазирининг маълум қилишича, Шимолий атлантика шатномаси ташкилоти-НАТО ядровий урушга тайёргарлик кўрмоқда.
Минск шаҳрида чоп этиладиган Независимая газетанинг ёзишича, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг маълум қилишича, НАТО ядровий урушга тайёргарлик кўрмоқда ҳамда Россия ва Белоруссия ҳарбийлари ўртасида бўлиб ўтган қўшма ҳарбий машғулотлар ортидан русларга қарши иддаолар ҳам ушбу режаларни ўз ичига қамраб олади.
Россия мудофаа вазирининг таъкидлашича, ғарб оммавий ахборот воситалари томонидан "Запад-2017" номли ҳарбий машғулотлар хусусида ўйлаб топган иғволари ва провакациялари Россия ва Белоруссия чегаралари билан қўшни бўлган мамлакатларда НАТО фаолиятининг янада кенгайишиги нисбатан ўзини оқлаши, ядровий қуролларни ишлатишга боғлиқ масалалар жумласига киради.
Шунингдек, Россия мудофаа вазири НАТОга аъзо бўлган мамлакатларнинг Россиянинг қўшни минтақаларида ҳарбий аэропортлар, базалар ва портлардан иборат бўлган янги ҳарбий инфратузилмаларнинг барпо этилишига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.