ноябр 12, 2017 18:25 Asia/Tashkent
  • Испания давлати
    Испания давлати

Испания мудофаа вазири Каталонияда рўй берган сўнгги инқирозда Россияда фаолият қиладиган " хакерлар" ни айблади.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Испания мудофаа вазири  Мари́я Доло́рес де Коспеда́ль Каталония инқирози жараёнида бу мамлакат интернет сайтларида россиялик хакерларни нуфуз топиишгани ва  фитна солувчи мурожаатлари ва хабарлар тарқатишганини таъкидлади.

Испания мудофаа вазири шунингдек  бу борада интернет сайтларида тарқатилган мурожаатларнинг аксарияти Россиядан юборилган деб айтди. Унга кўра, Россия давлатини бу масалаларда аралашганини исботлайдиган аниқ факт мавжуд эмас.

Олдинроқ Испания ташқи ишлар вазири Алфонсо Дастис  Каталония бўҳронида россиялик хакерларни аралашганига ишора этиб ўтганди.

Москва давлат масъуллари эса  Испания томонидан Каталония вужудга келган бўҳронларда Россия давлатининг аралашгани тўғрисидаги барча айбловларни рад этмоқда.

 

Ёрлиқ