НАТОнинг бир нафар ҳарбийси Афғонистон жанубида ҳалок бўлди
Бугун душанба куни хорижлик ҳарбий кучларнинг карвони Афғонистон жанубидаги Қундуз вилоятининг Данд туманида бомба мосламаси ўрнатилган автомобилнинг нишонига учради
Шимолий атлантика шартномаси ташкилотининг бир нафар ҳарбийси Афғонистон жанубида бомба қурилмаси жойлаштирилган автомобилнинг портлаши оқибати ҳалок бўлди.
Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, бугун душанба куни хорижлик ҳарбий кучларнинг карвони Афғонистон жанубидаги Қундуз вилоятининг Данд туманида бомба мосламаси ўрнатилган автомобилнинг нишонига учради.
Натижада эса, НАТОнинг бир нафар ҳарбийси ҳалок бўлади ва 3 нафар Руминия фуқароси бўлган НАТО ҳарбийси оғир тан жароҳат олади.
Лекин НАТОнинг ҳалок бўлган ҳарбийсининг қайси юрт фуқароси эканлиги ҳақида хабар берилмаган. Ҳозирга қадар ушбу ҳужум жавобгарлигини бирон бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган.
Айни пайтда, 14 минг нафар хорижлик ҳарбийлар жумладан 11 минг нафар америкалик ҳарбийлар Афғонистонда жойлашиб олган.