Атамбаев президентликдаги илк сафарини Россияда бошлаб, кетиши олдидан ҳам Россияда якунламоқда
Икки давлат узоқ йиллардан буён интенсив сиёсий мулоқот олиб бормоқда. Путин ва Атамбоев 20 мартадан ортиқ учрашишган. Ушбу учрашув жорий йилнинг ўзидаги олтинчисидир
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Қирғизистоннинг амалдаги президенти Алмазбек Атамбаевни Санкт-Петербургдаги Стрельна қароргоҳида қабул қилди. Россия ва Қирғизистон сўнгги йилларда нафақат хавфсизлик соҳасида, шунингдек гуманитар соҳада ҳам ҳамжиҳатликни янги поғонага кўтаришди, дея Россия президентининг учрашувдаги сўзларини келтирмоқда РИА Новости.
Ўз ҳамкасбини қутлар экан, Путин Атамбаевнинг президент сифатида илк хорижий сафари Россияга бўлгани, ушбу лавозимдаги сўнгги ташрифи ҳам Россифга бўлганига урғу берди. Путин Атамбаев ишлаган даврда икки давлат алоқаларининг сифати жузъий тарзда ўзгарганини қайд этиб ўтди. «Биз икки томонлама ҳамкорлик соҳасида муносабатларимизни иқтисодиёт, хавфсизлик соҳаларида ҳам, шунингдек, гуманитар соҳаларда ҳам олға силжитишга муваффақ бўлдик», деди Путин.
У Россия бундан кейин ҳам РФ ва Қирғизистон халқлари ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашига ишонтирди. Алмазбек Атамбоев ҳам икки мамлакат муносабатларининг айни дамдаги даражаси сақланиб қолишидан умидвор эканлигини айтиб ўтди.