Европа Кенгаши раиси Россияни Украинага нисбатан босқинчилик қилишда айблади
ноябр 25, 2017 17:27 Asia/Tashkent
Жума куни Европа Кенгаши раиси Доналд Туск Брюсселда барпо бўлган йиғилишда деди: Қрим ярим ороли Россияга қўшилганини Европа Иттифоқи расман тан олмайди.
Франция ахборот агентлигининг маълум қилишича, Доналд Туск Россия билан чегарадош бўлган мамлакатлар билан Европа Иттифоқининг "Шарқ иштироки" доирасидаги муносабатлари Россияга қарши ва геосиёсий рақобатлар эмаслигини, балки мустақил мамлакатлар ўртасидаги ҳақиқий иштирок эканлиги ва унда ҳеч қанақа сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий таҳдид йўқлигини иддао қилди.
Европа Иттифоқи ва Россия ўртасидаги совуқ муносабатлар Қримнинг Россияга қўшилгани ва Украина шарқидаги инқирозлардан кейин бошланган.