Баку ва Исломобод ҳарбий соҳадаги ҳамкорликларини кучайтиришмоқда
(last modified Sun, 26 Nov 2017 13:58:42 GMT )
ноябр 26, 2017 18:58 Asia/Tashkent
  • Баку ва Исломобод
    Баку ва Исломобод

Озарбойжон републикаси мудофаа вазири Баку давлатини Покистон билан ҳарбий ҳамкорликларини янада кенгайтиришга қизиқаётганини таъкидлади.

"Озартож" ахборот агентлигининг хабар беришича, кеча Озаройжон республикаси мудофаа вазири Зокир Ҳасанов  Баку шаҳрида Покистон армияси бош штаби раиси  Зубайр Маҳмуд Ҳаётни қабул қилганида икки мамлакат ўртасида ҳарбий ҳамкорликларини кучайтириш катта аҳамиятга эга бўлганини қўшимча қилди.

Покистон армияси бош штаби раиси  Озарбойжон республикасига уюштирган 3  кунлик сафарида шунингдек бу мамлакат бош вазири Артур Росизода ва чегара кучлари қўмондони Элчин Қулиев билан учрашиб, икки мамлакат ўртасида мудофаа ва ҳарбий ҳамкорликлар масаласини муҳокама қилди.

Покистон қуролли кучлари бош штаби раиси Зубайр Маҳмуд Ҳаёт шундай бир ҳолда Бакуга сафар қилганки,  олдинроқ  "Супермушак" номли 10 та  ҳарбий ўқув самолётини етказиб бериш борасида келишув имзоланганди.