Америка ва Туркия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали суҳбат ўтказишди
Америка ва Туркия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқотларида Хизмат ҳаракатининг етакчиси Фатҳуллоҳ Гуленни Анқарага топшириш масаласини муҳокама қилишди
Америка ва Туркия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқотларида Хизмат ҳаракатининг етакчиси Фатҳуллоҳ Гуленни Анқарага топшириш масаласини муҳокама қилишди. Апа ахборот агентлигининг Хабартуркка таяниб хабар қилишича, сешанба куни кечки пайтда Мавлуд Човуш Ўғлу ва Жон Керри АҚШ ташқи ишлар вазири томонидан ташкил этилган телефон орқали ўтказилган суҳбат чоғида, Фатҳуллоҳ Гуленнинг Туркияга қайтарилиши ва ушбу ишнинг ҳуқуқий жараёнини ўрганиб чиқишди. Шунингдек, Америка ва Туркия ташқи ишлар вазири АҚШ президенти ўринбосари Жо Байденнинг кутилаётган сафари ҳақида ҳам суҳбатлашиб олишди. Гарчанд, Туркия расмийлари Гулен ҳаракатини 15 июндан 16 июнга ўтар кечасида Туркияда содир этилган муваффақиятсиз ҳарбий тўнтаришнинг асосий омили деб ҳисобласада, бироқ Эрдўғаннинг собиқ иттифоқчиси ва ҳозирги пайтга келиб душманга айланиб қолган сафдоши ушбу давлат тўнтариши ҳаракатларида аралашмаганлигини таъкидлаб келади.