Путин фаластинликларга қарши Трампнинг сўнгги қарори тўғрисида огоҳлантирди
Россия президенти яна бир маротаба АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддуси шарифни сионистик режимининг пойтахти сифатида эълон қилганини тўхталиб унинг ушбу қарорининг оқибатлари тўғрисида огоҳлантирди.
Москва давлатининг матбуот марказига таяниб ИРНА тарқатган хабарига кўра, Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Дональд Трампнинг ушбу қарори минтақада нотинчликлар ва тартибсизликларни янада кучайтиради деб эълон қилди.
Путиннинг айтишича, Қуддуси шарифни сионистик режимининг янги пойтахти сифатида тан олишга асосланган Трампнинг сўнгги қарори ва Тел- Авивдаги АҚШ элчихонасининг Қуддусга кўчиришга оид таклифи нафақат Ўрта Шарқ муаммоларига ечим топишга кумаклашмайди, балки аксича янада мураккаблашиб кетган Ўрта Шарқ минтақаси вазиятини янада таранглашишига сабаб бўлади.
Россия президенти ўз сўзларида Дональд Трампнинг ушбу қарори Исроил ва Фаластин ўртасидаги муаммолари ва кескинликлариини ҳал этиш истиқболларини барҳам беради деб таъкидлади.