Эрдўғон: Исроил ишғолгар ва террорист
(last modified Wed, 13 Dec 2017 13:14:52 GMT )
декабр 13, 2017 18:14 Asia/Tashkent
  • Эрдўғон: Исроил ишғолгар ва террорист
    Эрдўғон: Исроил ишғолгар ва террорист

АҚШ президентининг Қудсни Исроил пойтахти сифатида расмий тан олиши юзасидан қабул қабул қарор фақат Фаластин халқини ишғол қилиш ва босим остида ушлаб туришга қаратилган жазолаш чораси ҳисобланади. 

Туркия президентига кўра, Бирлашган миллатлар ташкилотининг Хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилинган резолюцияларига биноан, ҳеч қайси бир мамлакат Қудсда ўз элчихонасини очишга ҳаққи йўқ.  

Анатолий ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ражаб Тоййиб Эрдўғон бугун чоршанба куни Истанбулда ўтказилаётган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг навбатдан ташқари йиғилишида шундай айтдики, АҚШ президентининг Қудсни Исроил пойтахти сифатида расмий тан олиши юзасидан қабул қилган қарори тарихий, ҳуқуқий ва ахлоқий нуқтаи назардан эътиборсиз бўлиб, ушбу қарор фақат Фаластин халқини ишғол қилиш ва босим остида ушлаб туришга қаратилган жазолаш чораси ҳисобланади. 

Шунингдек, Туркия президенти Фаластин масаласининг одилона ҳал этишни таъкидлаш билан шундай қўшимча қилиб ўтдики, 1947 йилдан буён ҳозирга қадар Исроил режими Фаластин юртини қадамба қадам ишғол этиш ҳаракатларини давом эттириб келмоқда, ушбу ҳаракатлар эса ғайриқонунийдир. Фаластин масаласи одилона ҳал этилмагунча, жаҳонда сулҳ ҳақида гапириб бўлмайди. 

Шу билан бирга, Фаластин мухторият ташкилотининг президенти Маҳмуд Аббос ҳам ушбу саммитдаги чиқишида, АҚШнинг Қудсни Сионистик режим пойтахти сифатида тан олиши юзасидан қабул қилган қарорига эътибор қаратиб шундай айтдики, Қудс Фаластин пойтахти сифатида эътироф этилмас экан, Фаластин ва Исроил ўртасида муросага келиш бўййича ва сулҳ ўрнатиш юзасидан ҳеч қандай музокара ўтказилмайди.   

Ёрлиқ