Россия пойтахти Москвада 4 нафар ИШИД террорчилари қўлга олинди
Москвада полиция идорасининг ходимлари Ўрта Осиё республикаларининг фуқароси бўлмиш тўрт нафар ИШИД террорчилик гуруҳининг аъзолари Москвадаги метроларнинг бирида қўлга олинди.
Москвада ИШИД террорчилик гуруҳининг 4 нафар аъзоси ҳибсга олинди. Ирна агентлигининг хабар қилишича, Россия ички ишлар вазирлигининг жума куни тарқатган маълумотига биноан, Москвада полиция идорасининг ходимлари Ўрта Осиё республикаларининг фуқароси бўлмиш 4 нафар ИШИД террорчилик гуруҳининг аъзолари Москвадаги метроларнинг бирида қўлга олинди.
Ушбу хабарга кўра, қўлга олинган шахсларнинг ёнидан 8 та мобил телефони топилган ва бомбага ўхшаш қурилмалар ҳамда экстремистик материаллар ҳам қўлга киритилган.
Террорчиларнинг қўл телефонлари текшириб кўрилганда уларнинг ўзбек ижтимоий тармоқларидан фойдаланишлари аниқланган.
Россия федерал хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, охирги бир йил ичида 17 минг 500 нафар гумонланувчи хорижлик фуқароларнинг Россияда террорчилик фаолиятларини амалга оширишларининг олди олинган.