Теҳрон жума намози хутбалари
-
Оятуллоҳ Аҳмад Хотамий
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Эрон халқига қарши бўлган зўравон қудратлар ва халқаро сионизм Мунофиқин террорчилик гуруҳчасини қўллаб қувватлашмоқда деб айтди.
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби, Оятуллоҳ Аҳмад Хотамий бугунги намоз хутбаларида Мунофиқин террорчилик гуруҳчасини қайта тиклаш ва бу заминда миллардлаб доллар маблағ ажратиш учун АҚШ ва Саудий Арабистон режимининг саъй ҳаракатларига ишора қилар экан, уларнинг келишувлари асосида Мунофиқин террорчилик гуруҳи Арабистон режимининг қурол яроқ ва молияивий ҳимоятлари билан минтақа халқлари хусусун Эрон халқига қарши терактларни амалга оширмоқчи экан деб аниқлик киритди.
Оятуллоҳ Хотамий ўз хутбалари давомида, Мунофиқин гуруҳчасини тарқатиб юборилган ва нобуд бўлиб кетган бир террорчилик гуруҳча эканлигини таъкидлаб, АҚШ давлати ва унинг Европа ва минтақадаги иттифоқичилари нобуд бўлиб кетган ушбу террорчилик гуруҳчани ҳеч қачон қайта тиклай олишмайди деб қўшимча қилди.
Оятуллоҳ Хотамий шунингдек Мунофиқин террорчилик гуруҳчасини Эрон халқи олдида нафратланарли ва қора ўтмишга эга бўлган террорчилик гуруҳча бўлганини баён этиб, ушбу террорчилик гуруҳча томонидан 17 мингга яқин эронликлар шаҳид этилган деб айтди.