Афғонистон президенти террорчилик гуруҳларига қарши кураш олиб боришни таъкидлади  
(last modified Mon, 01 Jan 2018 12:34:32 GMT )
Январ 01, 2018 17:34 Asia/Tashkent
  • Афғонистон президенти террорчилик гуруҳларига қарши кураш олиб боришни таъкидлади
    Афғонистон президенти террорчилик гуруҳларига қарши кураш олиб боришни таъкидлади

Ушбу гуруҳларни енгиш учун ва уларни мағлуб қилиш учун Афғонистон халқи террорчиларга қарши курашда ҳаммалари бирлашиб мамлакат хавфсизлик кучлари билан ёнма-ён туришлари керак.

Афғонистон президенти мамлакат аҳолисидан террорчилик гуруҳларига қарши кураш олиб боришларини сўради. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг Кобулдан тарқатган хабарига кўра, Муҳаммад Ашраф Ғани шундай таъкидладики, террорчи гуруҳлар Афғон хавфсизлик кучлари билан бўлиб ўтган жангларда кетма-кет мағлубиятларга учрашди, эндиликда эса ноҳарбий бўлган тинч аҳолини жумладан аёллар ва гўдакларни нишонга олишмоқда. 

Ашраф Ғани Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятининг марказий шаҳри бўлмиш Жалолобод шаҳридаги дафн маросимига қарата амалга оширилган террорчилик ҳужумларини кескин қоралаб шундай айтдики, террорчилар ноҳарбийларга қарши ва умумий муассасаларга қарата ваҳшиёна ҳаракатларни амалга ошириш билан Афғонистондаги турли мазҳабларга ва қабилаларга қарши ўзларининг душманликларини яна бир бор намойиш этишди. 

Шулардан келиб чиқиб, ушбу гуруҳларни енгиш учун ва уларни мағлуб қилиш учун Афғонистон халқи террорчиларга қарши курашда ҳаммалари бирлашиб мамлакат хавфсизлик кучлари билан ёнма-ён туришлари керак.     

Ёрлиқ