Россияда телефон таҳдидлари давом этмоқда
(last modified Mon, 01 Jan 2018 13:31:56 GMT )
Январ 01, 2018 18:31 Asia/Tashkent
  • Россияда телефон таҳдидлари давом этмоқда
    Россияда телефон таҳдидлари давом этмоқда

Москвадаги ўн иккита ресторан ва учта савдо марказлари ҳамда Татаристон пойтахтидаги Қозон аэропорти бомба таҳдидларига учради. 

Россияда телефон орқали қилинган таҳдидларга нисбатан кўриладиган жазо чораларини кучайтириш ҳақидаги қонуннинг кучга киришидан бир неча соат ўтиши билан, Москвадаги 12 та ресторан ва учта савдо марказлари ҳамда Татаристон пойтахтидаги Қозон аэропорти бомба таҳдидларига учради. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга биноан, якшанба куни кечқурун номаълум шахс телефон орқали Москвадаги 12 та интер ресторанларда бомба қурилмаси ўрнатилгани ҳақида хабар берган. Унинг телефон орқали қилган таҳдидидан сўнг, ушбу ресторанларда эвакуация ишлари бошланган. Бироқ, бомба топилмаган.

Шунингдек номаълум шахс якшанба куни тунда Москвадаги учта тижорат марказларида ҳам бомба мосламаси жойлаштирилгани ҳақида таҳдид қилган. Хавфсизлик кучлари ушбу савдо марказларини кўздан кечиришганида шубҳали ҳеч нарса топишмаган. 

Россия президенти Владимир Путин якшанба куни Россияда телефон таҳдидлари учун белгиланган жазо чораларини кучайтириш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ушбу қонунга мувофиқ телефон таҳдидлари учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади. 

Ёрлиқ