АҚШ давлати Россия қўшниларига ривожланган ракеталарини етказиб бермоқчи
-
АҚШ давлати
АҚШ давлати Россияга қўшни бўлган айрим давлатларга ривожланган янги русумли ракеталарини етказиб беришини режалаштирган.
АҚШнинг Ю.Эй Войр сайтининг ёзишича, Вашингтон давлати Рейтон ширкати томонидан ишлаб чиқарилган "Амрам" русумли ракеталарини Европа ва Узоқ Шарқдаги Россиянинг иккита қўшни мамлакталарига етказиб беришни назарга тутган.
АҚШнинг бу сайти шунингдек Вашингтон давлати ўртача масофага учадиган ушбу ҳаво-ҳаво ракетларини Польша ва Япония давлатларига экпорт қилмоқчи деб қўшимча қилди.
Ушбу лойиҳани амлага ошириш масъули бўлган АҚШнинг ҳаво кучлари яқинда бу лойиҳани 2020 чи йилнинг январигача ижро этиш мақсадида Рейтон ширкати билан 634,2 миллион доллар маблағига тенг шартнома имзолади.
Пентагон -АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳам Польша ва Япониядан ташқари , Жанубий Корея, Индонезия, Марокаш, Руминия, Испания, Туркия, Баҳрайн ва Қатарга ҳам ушбу русумдаги ракеталарни етказиб беришини маълум қилган.
Россия давлати эса бир неча маротаба Европа шарқида хусусан Польша ва Руминия мамлакатларида АҚШнинг ракета ҳужумларига зид системаларини жойлаштиришни давом этишига аксиламал кўрсатган.