Америка қўшма штатлари ўтган йилда
2017 йилда Америка қўшма штатларида исломдан қўрқитишга қаратилган ҳаракатлар ва чоралар мисли кўрилмаган миқёсда шиддатли тус олди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз “Америка қўшма штатлари ўтган йилда”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
2017 йилда Америка қўшма штатларида исломдан қўрқитишга қаратилган ҳаракатлар ва чоралар мисли кўрилмаган миқёсда шиддатли тус олди. 2017 йилнинг бошида АҚШ президенти этиб сайланган Доналд Трампнинг Оқ уйга келиши биланоқ, Ислом радикал террорист иборасини қўллади ва ўз ишини бошлаган кунлариданоқ исломий мамлакатлар фуқароларини Америкага киришини тақиқлаб қўйиш ҳақида Фармон чиқарди. Бундан ташқари ҳам, Трамп томонидан мусулмонларга қарши кўплаб человларни ўрнатадиган кўрсатмаларни берди. Шунингдек, АҚШ президенти ўзининг твиттер саҳифасида ҳам мусулмонларни камситувчи ва исломдан қўрқитиш каби баёнотларни эълон қилди ва ўзининг мусулмонларга қарши душманона қарашларини кенг оммага намойиш этди. 2017 йилнинг охирларида мусулмонларнинг эътиқодларини ва диний тамойилларини ҳамда Ислом оламининг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этиб, мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланмиш Қудсни Исроил режимининг пойтахти дея эълон қилди. АҚШ президенти Доналд Трамп ўз вазифасига киришганидан бир ҳафта ўтмай, Эрон, Ироқ, Сурия, Яман, Сомали, Судан ва Ливан мамлакатларининг фуқароларини Америка қўшма штатларига киришларини тақиқлаш бўйича Фармонга имзо қўйди.
Шунингдек ушбу Фармон билан Суриялик қочқинларнинг АҚШдан паноҳ топишлари ҳам тақиқлаб қўйилди. Ушбу Фармон ижрога чиқарилганидан кейин Америка аэропортларида мисли кўрилмаган тартибсизликлар келиб чиқди ва АҚШга учадиган самолётлар рейслари ҳам издан чиқди. Америкага кириш учун виза олган кўплаб йўловчилар аэропортларда сарсон бўлишди ва ҳатто АҚШда яшаш учун Грин картани қўлга киритганлар ҳам божхонадан ўта олишмади. Америка давлати ушбу қарорни мамлакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинганини иддао қилди. Ваҳоланки, террорчилик гуруҳлари билан ҳамкорлик қилишда гумонланаётган шахсларнинг аксарияти АҚШга кириши тақиқланган мамлакатлар рўйхатида йўқ эди. Хусусан, Саудия арабистонининг Трамп томонидан тузилган рўйхатга киритилмаслиги ҳам, ушбу қарорнинг сиёсий эканлигини яққол намоён этади. Трамп ўзига қаратилган Исломдан қўрқитиш бўйича айбловларни бартараф этиш учун, ўзининг АҚШ президенти мавқеидаги биринчи сафарини, Саудия арабистонига уюштиришини ва ушбу сафарда бир нечта араб ва исломий мамлакатлар етакчилари билан учрашганини эълон қилди. АҚШ президенти ўзининг ушбу сафарларида, исломий юртлар билан дўстона муносабатда эканлигини кўрсатишга уринди.
Шунга қарамай, Доналд Трампнинг исломий бой мамлакатларни танлаб олиб, ушбу юртларга сафар уюштириши ҳам унинг қарашларини очиқ-ойдин ошкор этди. Америка оммавий ахборот воситалари ҳам кейинроқ шундай маълум қилишдики, Трамп улкан ва йирик миқдордаги келишувларни амалга ошириш ва катта фойдани кўзлаб Арабистонни танлаган ҳамда ўзининг АҚШ президенти сифатидаги биринчи хорижий сафарини Риёзга уюштирган. Доналд Трампнинг Саудия арабистонига уюштирган сафари давомида, ушбу мамлакат расмийлари билан 450 миллиард доллар миқдоридаги жумладан 110 миллиард долларлик қурол-яроғларни Арабистонга сотиш бўйича битимни имзолади. Шу каби йирик миқдордаги шартномалар тузилганидан сўнг, Доналд Трамп Американинг Арабистон билан ҳамкорлик қилишидан манфаатдор эканлигини байрам қилиб нишонлаш мақсадида, саудиялик шаҳзодаларнинг қилич билан ўйнаган рақсида иштирок этди. Трамп Америкага қайтганидан кейин, ўзининг Арабистон билан эришган ютуқларини меҳнат бандлигига қаратилган иш, деб учта сўз билан қисқа қилиб хулоса қилди. Бошқа ибора билан айтганда, Америка президентининг дўстлик шартларини исломий мамлакатлар билан, уларнинг роли америкалик ишчилар учун иш жойини яратиш ва иқтисодий равнақ топишидадир.
Шунингдек, Трампнинг Риёздан туриб тўғри Исроилга сафар қилиши ҳам Америка президентининг исломий ва араб мамлакатлари ҳамда Фаластиннинг келажаги учун хатарли режа ҳисобланади. Трампнинг Риёзга сафар қилиши ортидан, Арабистон ва Қатар ўртасида дипломатик урушни келтириб чиқарди ва Фаластин озодлик ташкилотининг Вашингтондаги фаолияти тўхтатиб қўйилди. Шунингдек, Вашингтон Қудсни Исроил пойтахти сифатида расмий тан олиши ҳам мусулмон халқларини жиддий хавотирга солди. 2017 йил Америка мусулмонлари ва жаҳоннинг бошқа мамлакатлари учун кўнгилсиз бўлди. Негаки, Доналд Трампнинг Қудс бўйича қабул қилган қарори ҳеч қайси бир мусулмон мамлакатларини бефарқ қолдирмади ва уларнинг ташвишланишига сабаб бўлди. Негаки, ишғол этилган Қудснинг тақдири нафақат Ўрта Шарқ мусулмонлари учун балки, дунёдаги барча мусулмон халқлари учун жумладан Америкада яшайдиган мусулмонлар учун ҳам ўта муҳим аҳамият касб этади. Шунга қарамай, Трамп ўзининг Сионистик режим билан дўстлигини намойиш этиш мақсадида Қудс бўйича қарор қабул қилди. Трампнинг ушбу қарори Бирлашган миллатлар ташкилотининг 15 та резолюциясига қарши қўйилди. Ушбу мавзу шуни кенг оммага намоён этдики, Трамп давлати Сионистик режимни ҳимоя қилишда АҚШнинг олдинги давлатларининг яширин ишларини бир четга суриб қўйди ва Ислом оламининг муқаддас зиёратгоҳи ҳисобланмиш Қудсга ҳурматсизлик кўрсатди.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.