Украина парламенти Россия билан алоқаларнинг узилишига қарши чиқди
(last modified Thu, 18 Jan 2018 13:08:35 GMT )
Январ 18, 2018 18:08 Asia/Tashkent
  • Украина
    Украина

Украина парламенти вакиллари Киев ва Москва ўртасидаги дипломатик алоқаларни узилишига қарши эканлигини эълон қилишган.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча Украина парламенти намояндалари  Россия билан дипломатик алоқаларни узишга асосланган Донбасс минтақаси ҳамжиҳатлиги қонуннинг  қўшимча лойиасини рад этдилар.

 Украина парламентидаги 226 намояндалардан 72 нафари  ушбу лойиҳага тарафдор эканлигини эълон қилишди.

Бундан олдин ҳам Москва билан Киев алоқаларини узилишига оид лойиҳа  Украина парламенти миллий хавфсизлик комиссияси томонидан рад этилганди.

Бунга қарамасдан  бу лойиҳани таклиф қилган намоянда Тарас Батьенко  бу лойиҳани парламентнинг очиқ йиғилишида кўриб чиқилиши ва  намояндаларини бу лойиҳага овоз беришлари зарурлигини таъкидлаганди.

Лойиҳага қпрши чиққан намояндалар бу масала борасида Украина ТИВ мамлакат миллий манфаатларини инобатга олган ҳолда қарор чиқариши зарур деган ақидага эгалар.

Донбасс минтақасининг ҳамжиҳатлик қонуни Украина президентига  бу минтақадаги мухолифларига қарши қуролли кучлардан фойданишига ижозат беради.